Samsung Жанубий Кореяда Galaxy Note 7 смартфонларини алмаштириб бера бошлади. Аммо фойдаланувчилар янги ускуналарда ҳам муаммолар борлигидан шикоят қилмоқда, деб хабар беради TJournal.
Уларнинг айтишича, янги смартфонларнинг аккумуляторлари доимо қизиб кетади ва баъзан ҳатто қувватлантирилаётган пайтда бутунлай қувватсизланиб, ўчиб қолади.
Шу билан бирга, Samsung вакилларининг ишонтирича, шикоятлар кам бўлиб, муаммо аккумуляторлар билан боғлиқ эмас.
Изоҳ (0)