Туркиянинг Сурия чегарасида жойлаштирилган артиллерияси ИШИД террорчи гуруҳининг олов нуқталарини нишонга олмоқда. Бу Килисга ракета ташланганига жавобан кўрилаётган чорадир, деб хабар беради «ТАСС».
Мамлакат қуролли кучлари бош штаби тарқатган баёнотга кўра, минтақада ўрнатилган радарлар ракета қаердан учирилганини кўрсатган. Шу йўл билан аниқланган ИШИД олов нуқталари ўққа тутилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)