Лос-Анжелес (Калифорния штати, АҚШ) полицияси актёр Брэд Питтга қарши иш очди. У ўз болаларига нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлишда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда, TMZ нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Илгарироқ унинг рафиқаси Анжелина Жоли Брэд Питтдан ажралиш ниятида тегишли ҳужжатларни топширгани маълум қилинган эди. Нашрнинг манбаларига қараганда, 14 сентябрь куни оила хусусий самолётда парвоз қилган чоғда Питт тўсатдан асабийлашиб, болаларга бақира кетган ва ҳатто уларга нисбатан куч қўллаган. Жанжал самолёт қўнганидан сўнг ҳам давом этган.
Воқеа юзасидан иш қўзғатилди. Жуфтлик сўроқ қилинди.
Бошқа манбаларга кўра, Брэд Питтнинг наркотиклар ва алкоголь таъсирида ғазабга берилиши Жоли тўқиган уйдирма бўлиб, актриса шу йўл билан эридан ажрашмоқчи.
Изоҳ (0)