Хитойнинг Шаньдун вилоятидаги Яньтай шаҳрида жойлашган кимё заводида юз берган портлаш оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. «ТАСС»нинг маълум қилишича, яна тўрт киши жабрланган.
Маҳаллий маъмурият вакилларининг маълум қилишича, Wanhua компаниясига тегишли заводда ўтказилган режа бўйича техник кўрик вақтида ресивер (босим остидаги техник идиш) портлаб кетган.
Ҳодиса атроф-муҳитга зарарли моддаларнинг чиқиб кетишига сабаб бўлмаган. Барча жабрланганлар шифохонага етказилган.
Полиция ҳодиса юзасидан суриштирув олиб бормоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)