Ўзбек эстрадаси вакилларидан бири Карен Гафуржанов 20 сентябрь куни уйланди, дея хабар бермоқда «Даракчи.uz».
Хонанданинг висол оқшоми Тошкентнинг «Ўзбекистон» меҳмонхонасида бўлиб ўтди.
Маълумотларга кўра, келиннинг исми Садоқат. Тантана ўзбек эстрадаси вакиллари иштирокида ўтди.
Мазкур никоҳ Карен Гафуржанов учун биринчиси ҳисобланади. У эстрада вакилларининг энг ёши улуғ бўйдоқларидан бири эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.