Хитой ғарбидаги Цинхай вилоятида жойлашган цемент заводида юз берган портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабер бермоқда.
«Синьхуа» агентлиги хабарига кўра, яна бир киши бедарак йўқолган деб қайд этилмоқда. Портлаш Salt Lake Haina Chemical Company кимё заводининг чангни тўплаш қурилмасида содир бўлган.
Ҳодиса юз берган вақтда 26 киши ишлаб чиқариш жараёнида бўлган. Улардан икки нафари воқеа жойида ҳалок бўлган, яна тўрт нафари шифохонада вафот этган.
Портлаш сабаблари номаълум, ҳодиса юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)