Хитойда «Меранти» тўфонининг ёпирилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 7 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат расмийлари маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Табиий офат оқибатида 9 киши бедарак йўқолгани маълум қилинмоқда. Аввалроқ тўфон оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3 кишини ташкил қилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Хитойга ёпирилган табиий офат туфали 330 минг киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган. «Меранти» 1949 йилдан буён Хитойга ёпирилган энг кучли тўфон сифатида қайд этилди.
Изоҳ (0)