Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Иш фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Жиззах шаҳар ҳокими Асрор Қобилов ўз вазифасидан озод этилди.
Жиззах вилоятида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг тавсиясига кўра Жиззах шаҳар ҳокими вазифасига Абдуқаҳҳор Тўхтаев тасдиқланди.
Шу куннинг ўзида яна бир нечта ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, ишда йўл қўйилган хато ва камчиликлари учун Жиззах вилояти прокурори, шунингдек, қатор туман ҳокимлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва уларнинг ўрнига янги номзодлар тасдиқланди.
Жиззах вилояти раҳбарияти зиммасига аниқланган камчиликларни бартараф қилиш, барча соҳа ва тармоқларни ривожлантириш бўйича белгиланган дастурларни ҳаётга изчил жорий этиш ва уларнинг самарадорлигини оширишга йўналтирилган долзарб ва истиқболли чора-тадбирлар белгилаш вазифаси юклатилди.
Абдуқаҳҳор Тўхтаев илгари Тошкент шаҳар ҳокими вазифасида ишлаган.
Изоҳ (0)