Электр энергияси ва бошқа манбалар нархининг ошиши муносабати билан 1 октябрдан Тошкент аҳолиси учун сув таъминоти хизмати учун янги тарифлар жорий этилади. Бу ҳақда «Сувсоз» давлат унитар корхонаси хабар берди.
Марказлашган иссиқ сув таъминоти тизимига эга кўп қаватли хонадонлар учун янги тариф (иссиқ сув ҳисоблагичи мавжуд бўлмаган ҳолатларда) 1 кубометр учун 410 сўм (ҳозир 390 сўм), иссиқ сув таъминоти марказлашмаган хонадонлар учун 295 сўм (ҳозир 280 сўм) деб белгиланди.
Хусусий уйларда эса канализация хизматини қўшганда ҳар бир кубометр учун 295 сўмни (ҳозир 280 сўм), канализациясиз 180 сўмни (ҳозир 170 сўм) ташкил қилади.
Изоҳ (0)