Alphabet холдинги (Google унинг шўъбаси) Виргиния политехника университети талабаларига Project Wing лойиҳасининг учувчисиз учар қурилмалари ёрдамида буррито етказиб бериш бўйича синов лойиҳасини ишга туширади, деб ёзади N+1.
Товарларни кичик ва ўрта масофаларга учувчисиз учар қурилмалар орқали етказиш автотранспорт ёки курьерлардан фойдалангандан кўра, тижорат жиҳатидан фойдалироқдир, шу туфайли кўплаб компаниялар бундай тизимларга қизиқиб қолган.
Alphabet холдинги Chipotle Mexican Grill ресторанлар тармоғи ва Виргиния политехника университети билан ҳамкорликда ўтказаётган лойиҳа 2016 йил сентябрда бошланади. Дрон энг яқин масофада жойлашган, автофургон базасидаги кўчма кафедан буррито етказиб беради, бунда у автоном режимда ҳаракатланади, фақат зарурият бўлганида, оператор парвозга аралашиши мумкин.
Изоҳ (0)