АҚШлик хонанда Бейонсе овозидаги муаммо туфайли дунё бўйлаб турнесини маълум муддатга қолдирди. Бу ҳақда Entertainment Weekly’га таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
7 сентябрь, чоршанба куни хонанда Нью-Жерси штатидаги Ист-Ратерфорд шаҳрида қўшиқ куйлаши керак эди. Аммо шифокорнинг Бейонсега ҳордиқ чиқариш тавсиясидан сўнг концерт 7 октябрга қолдирилди.
Ташкилотчилар ушбу ҳодиса юзасидан томошабинлардан узр сўради. Бекор қилинган концерт учун сотиб олинган чипталардан октябрдаги шоуда фойдаланса бўлади.
35 ёшли хонанда 10 сентябрь, шанба куни Миссури штатидаги Сент-Луис шаҳрида концерт бериши кутилмоқда. Шундан сўнг Бейонсе Лос-Анжелес, Хьюстон, Янги Орлеан, Филадельфия ва бошқа шаҳарларга йўл олиши керак.
Изоҳ (0)