Facebook асосчиси Марк Цукерберг уйини овозли буйруқларга амал қиладиган сунъий онг билан таъминлаганини маълум қилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Из ишланмаси ҳақида Цукерберг Римдаги конференцияда ҳикоя қилиб берди. У онг устида 2016 йил январида ишлай бошлаган бўлиб, асос сифатида «Темир одам» фильми қаҳрамони Тони Старкнинг уйини бошқарадиган Жарвис номли сунъий онгни олган эди.
«Сунъий онг фақат менинг овозимни эшитади, хонадондаги эшикларни, чироқларни ва иситиш тизимини бошқаради. Рафиқам норози, негаки мен сунъий онгни фақат менга қулоқ соладиган қилиб яратдим. Тизимни бутунлай ишлаб бўлганимдан сўнг рафиқамга ҳам таниш тизимини очаман», — деди Цукерберг.
Шунингдек, Цукерберг компания муҳандислари билан биргаликда юз таниш тизимини ўрнатганини, эндиликда уйига калитсиз кириши мумкинлигини айтди.
Изоҳ (0)