Москванинг Алтуфьево шоссесидаги «Печатний экспресс» босмахонасига қарашли омборда содир бўлган ёнғинда ҳалок бўлганларнинг 14 нафари Қирғизистон фуқаролари эди. Бу ҳақда, Қирғизистон ТИВ баёнотига асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
«Элчихонадаги дастлабки маълумотларга қараганда, ёнғинда 16 фуқаро ҳалок бўлди, шулардан 14 нафари Қирғизистон фуқароларидир», — дейилади ТИВ баёнотида.
Ёнғин 27 август, шанба куни эрталаб содир бўлди. Илгарироқ ҳалок бўлганларнинг барчаси МДҲ давлатлар фуқаролари бўлиши мумкинлиги айтилган эди.
Изоҳ (0)