Nike компанияси «Реал» етакчиси Криштиану Роналду билан ҳамкорликда янги – Train Ultrafast Flyknit кроссовка моделини ишлаб чиқарди, деб хабар бермоқда Highsnobiety.
Оёқ кийими кулранг рангда ишланган бўлиб, унга неонлар ўрнатилган. Товон қисмида эса CR7 логотипи туширилган. Сотувга чиқарилган Train Ultrafast Flyknit кроссовкаларнинг бир жуфтини 200 долларга харид қилиш мумкин.
31 ёшли Роналду CR7 номли шахсий брендини ривожлантиришда давом этмоқда. Мазкур бренд остида пойафзал, либос ва ички кийимлар чиқарилади.
Изоҳ (0)