Италия марказида рўй берган зилзила қурбонлари сони 250 кишига етди. Бу ҳақда, ANSA агентлигига асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Илгарироқ қурбон бўлганлар сони 247 кишини ташкил қилгани билдирилган эди.
365 кишига шифохоналарда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Зилзила Италия марказида маҳаллий вақт билан 03:36 да (Тошкент вақти билан 06:36 да) содир бўлди. 6,0 магнитудали ер силкиниши эпицентри Риети провинциясида 4 км чуқурликда жойлашган эди.
24–25 август кунлари Италияда мамлакат марказида рўй берган зилзила қурбонлари хотирасига миллий мотам эълон қилинди.
Изоҳ (0)