Озарбайжон пойтахтидаги жамоат жойлари бепул Wi-Fi тармоғига уланади. Бу ҳақда, Озарбайжон алоқа ва юқори технологиялар вазирлиги баёнотига асосланиб, Trend хабар бермоқда.
Айтилишича, бепул интернет қамровини кенгайтириш бўйича ишлар вазирликнинг яқинда ишга тушириладиган янги лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда. Лойиҳалаштириш ишлари якунланди.
Лойиҳадан кўзланган мақсад Боку аҳолисини бепул интернет билан таъминлашдан иборатдир. Дастлабки босқичда Wi-Fi нуқталари одамлар кўп тўпланадиган жойларда ташкил этилади. Кейинчалик унинг қамрови кенгайтириб борилади.
Изоҳ (0)