Nature Photographer of the year 2016 анъанавий танловининг ғолиби эълон қилинди. Жорий йилда танловда австралиялик фотограф Мэтью Макинтош ғолиб бўлди, деб маълум қилади «Корреспондент.net».
У эркак қурбақанинг икки чивиннинг ҳужумига учраган лаҳзаларини фотокадрларга муҳрлаб қўйишга муваффақ бўлди.
Муаллиф суратга ғалатироқ ном берди — «Бош оғриғи пирсинги». Сурат Австралиянинг Кедр-Бэй миллий боғида туширилган.
«Саёҳат пайтида биз ёмғир сувига тўла эски автомобиль ғилдираги атрофида қуриллаши эшитилаётган қурбақаларни кўздан кечириш учун тўхтадик. У ерда кўплаб эркак қурбақалар яқин атрофда турган урғочиларнинг диққатини тортишга уринаётган экан», — деб эслайди Макинтош.
«Бошимдаги чироқ билан ягона сурат олишга эришдим, унда қурбақанинг бошида ўтириб озиқланаётган икки чивин акс этди», — сўзида давом этди сураткаш.
«Корреспондент.net» барча номинациялар ғолибларининг ишларидан иборат фотожамланмани тақдим этди.
Изоҳ (0)