2016 йилнинг 9 август куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ўқув марказида иш бошлаган 3-семинар якунига етди. Бу ҳақда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Халқаро Меҳнат ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида имзоланган 2014—2016 йилларга мўлжалланган Муносиб меҳнат дастурида кўзда тутилган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси учун ўқитувчи-тренерларни тайёрлаш лойиҳаси доирасида ўтказилган мазкур семинарда иштирокчилар ўқув машғулотларини замонавий ва интерфаол усулда ташкил қилиш сирларини ўрганди.
Шунингдек, семинар иштирокчиларининг ўқув машғулотлар тамойиллари, ушбу йўналишда мавжуд амалиёт, кичик гуруҳларда ишлаш усуллари ва шакллари юзасидан назарий ва амалий билим ҳамда кўникмалари оширилди. Тингловчилар томонидан танлаб олинган мавзуларга оид ўқув-услубий қўлланмаларни тайёрлаш борасидаги ишлар ҳам давом эттирилди.
Лойиҳа Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун Бюросининг техник кўмагида амалга оширилаётган бўлиб, семинар машғулотлари Молдова касаба уюшмалари Конфедерацияси Меҳнат институтининг малакали мутахассислари Д.Суручану ва В.Чоарик томонидан ўтказилди.
Изоҳ (0)