Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир штати ҳудудида Покистон билан чегарани бузиб ўтишга уринган беш террорчи йўқ қилинди. Яна икки нафар жангари Сринагар яқинидаги блокпостга уюштирилган ҳужум чоғида ўлдирилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Армия вакилининг сўзларига қараганда, охирги уч ҳафта мобайнида Покистондан жангарилар кириши билан боғлиқ тўртинчи ҳолат кузатилмоқда. Ушбу ҳолатлар давомида 12 жангари йўқ қилинган, Ҳиндистон армиясининг 20 хизматчиси зарар кўрган.
Изоҳ (0)