49 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги турнирда ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўстматов финал чиптасига эга чиқди.
Ярим финал жангини америкалик Нико Эрнандесга қарши ўтказган Ҳасанбой Дўстматов рақибига имконият қолдирмади ва 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Турнирдаги иштирокини 1/8 финалдан бошлаган ўзбекистонлик спортчи аввалига мексикалик Хоселито Веласкесни, кейинроқ қозоғистонлик Биржан Жакиповни бир хилда — 3:0 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлганди.
Ҳасанбой Дўстматовнинг колумбиялик Юберхен Мартинес Ривасга қарши финал жанги 14 август куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)