Бразилия полицияси Рио–2016 Олимпиада ўйинларини ёритаётган журналистлар автобусининг ўққа тутилиши ишини очди, бироқ унинг натижалари кечроқ эълон қилинади. Бу ҳақда Рио–2016 ташкилий қўмитасининг жамоат билан алоқалар бўлими директори Марио Андрада журналистларга маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Ҳодиса 9 август куни кечки пайт содир бўлганди. Ўққа тутилган автобус экспертизага йўналтирилди.
«Иш очилди, аммо ахборот махфий сақлаш нуқтаи назаридан унинг тафсилотларини эълон қилмаймиз. Батафсил маълумот кейинроқ эълон қилинади», – деди Марио Андрада.
Автобусга қилинган ҳужум оқибатида икки киши – туркиялик волонтёр ва беларуслик журналист енгил жароҳат олди. Полиция маълумотига кўра, автобусга тошлар отилган. Олдинроқ гувоҳлар ўқ овозларини эшитгандек бўлганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)