Мадриднинг «Реал» клуби билан Европа Суперкубогида зафар қучган Зинедин Зидан ўз номини тарихга ёздириб қўйди, деб хабар берди «Чемпионат».
Зидан Европа Суперкубогида ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида зафар қучган бешинчи инсонга айланди. Унга қадар Карло Анчелотти, Диего Симеоне, Хосеп Гвардиола ва Луис Энрике каби мутахассисларга бундай бахт насиб қилганди. Қизиқ томони, мазкур беш инсон сўнгги беш йил ичида бу муваффақиятларга эришди.
Изоҳ (0)