«Манчестер Юнайтед» сафига қайтиб келган франциялик футболчи Пол Погба «Ювентус» мухлисларига мурожаат қилиб, шу йўл орқали Турин клуби билан расмлан хайрлашди, деб хабар берди «Чемпионат».
«‘Ювентусънинг барча мухлисларига хайрли тонг! Бу қайғули дақиқаларда мен бошқа клубга ўтаётганимни айтмоқчиман. Бу ҳолат муваффақиятли амалга ошганидан хурсандман», — деди Погба.
«Мен ‘Ювентусъда яхшигина ўсдим ва кўп нарсаларни ўргандим. Менга ишонган клуб мураббийлари, футболчилари ва мухлисларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Улар менинг қалбимда бутун умр қолишади. Яна бир бор ҳаммага раҳмат!», — деган ярим ҳимоячи Instagram саҳифасига жойлаштирган видеолавҳасида.
Изоҳ (0)