Италиянинг Бергамо аэропортида DHL компаниясининг юк самолёти кўтарилиш-қўниш йўлагидан автотрассага чиқиб кетди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Ҳодиса маҳаллий вақт билан 04:00 атрофида содир бўлди. Париждан учиб келган самолёт қўнишни амалга оширди, аммо кейинроқ тўсиқлардан бирига урилди ва йўлга чиқиб кетди.
Ҳаво кемаси бортида икки нафар экипаж аъзоси бўлган ва ҳодиса оқибатида жабрланмаган. Самолётнинг ўзи эса тўқнашув оқибатида жиддий зарарланган.
Аэропорт икки соатга ёпилди, бунинг натижасида 15 та рейс кечиктирилди. Баъзи рейслар Милан аэропортига қайта йўналтирилди. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)