Туркияда ҳарбий тўнтаришга алоқадорликда гумон қилинаётган яна 11 аскар қўлга олинди. Бу ҳақда, мамлакат бош вазирининг ўринбосари Нўъмон Қуртулмушнинг баёнотига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Улар Улла туманида ушланди. Шу тариқа, Мармарисда президент Эрдўғон тўхтаган меҳмонхонага ҳужум уюштирган ҳарбий хизматчилардан 36 нафари қўлга олинди.
Яна бир ҳарбий қидирилмоқда.
Изоҳ (0)