Афғонистонда транспорт воситасининг Кўкча дарёсига тушиб кетиши оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Tolo News телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Фото: «NZ1.ru»
Транспорт воситасининг тури аниқ айтилмаяпти. Мавжуд ахборотга кўра, унинг ичида талабалар бўлган. Улардан фақат бир нафаригина омон қолган.
Воқеа мамлакат шимоли-шарқидаги Бадахшон вилоятида содир бўлган.
Изоҳ (0)