Бошқирдистонлик эркак гул дўконидан атиргуллар ва ўйинчоқларни ўғирлаб, уларни кўчадаги йўловчиларга тарқатди. Бу ҳақда Бошқирдистон Республикаси бўйича ИИВ матбуот хизмати «ТАСС»га хабар берди.
«Маҳаллий фуқаролардан бири номаълум шахс Мир кўчасидаги савдо маркази яқинида жойлашган гул дўконига кириб, 900 рубль, еттита атиргул ва 1732 рублга тенг ўйинчоқларни ўғирлаб кетганини маълум қилди», – дейилади хабарда.
Хусусий хавфсизлик хизмати ва полиция ходимлари тартиббузарни қўлга олди.
Ҳибсга олинган эркак барча ўғирланган нарсаларни кўчадаги йўловчиларга тарқатиб юборганини айтди. Воқеа юзасидан «Ўғрилик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Гумонланувчи 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Изоҳ (0)