АҚШ президентлик лавозимига номзод Дональд Трамп ИШИД террорчилик гуруҳини йўқ қилиш ниятини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
«Биз ИШИДни йўқ қилиш ва буни тезда амалга оширишга тайёрмиз. Бунинг учун дунёдаги энг яхши разведка тизимига эга бўлишимиз, Ҳиллари Клинтон томонидан ўтказилган режимлар алмашинуви сиёсатидан воз кечишимиз, терроризмга қарши курашишдаги маслакдошларимиз билан бирлашишимиз зарур. Буни ҳозир ва тез амалга оширишимиз зарур», — деди Трамп АҚШ Республикачилар партияси съездида делегатларга.
«Бу ҳудуддаги асосий ҳамкоримиз Исроил билан иш олиб боришни ўз ичига олади», — дея таъкидлади у.
Миллиардер НАТОнинг терроризмга қарши курашиш бўйича дастури тўғри йўналишдаги қадам эканлигига урғу берди.
Трамп, шунингдек, Америка маъмуриятининг, айниқса Ҳиллари Клинтон давлат котиби бўлган давр ташқи сиёсатини кескин танқид қилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)