Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмидаги Нинся-Хуэй автоном ҳудудида 21 июль, пайшанба куни «Ғарб-Шарқ» йирик газ қувури бўлимларидан бири ёрилди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, газ қувури Чжунвэй шаҳрида бўлиб ўтаётган геологик ишлар вақтида ёрилган. Натижада газ чиқиб кетишни бошлаган. «Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари зудлик билан ишга киришди, воқеа жойида одамларнинг эвакуацияси амалга оширилди», – дейилади хабарда.
Ҳалок бўлган ва жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган. Фақатгина ҳодиса жойида назорат қўлга олингани ва қайта тиклаш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинмоқда.
Изоҳ (0)