ФИФА ахлоқ-одоб қўмитаси ташкилот президенти Жанни Инфантинони кодекс меъёрларининг бузилиши юзасидан сўроқ қилди. Бу ҳақда, BBC телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Телеканалнинг ўз манбаларига таяниб маълум қилишича, Инфантино қўмитанинг расмий вакили билан суҳбатлашиб, айбловларга ҳеч қандай сабаб йўқлигини уқтирган.
Германиянинг Bild нашрига кўра, 29 май куни Миланда ўтган Чемпионлар Лигаси финалидан сўнг Инфантино оиласи билан Римга, у ердан эса Женевага учган. Сафар хусусий характерга эга бўлиб, ташкилот Инфантино парвоз ҳақини қайси маблағ ҳисобидан тўлаганидан бехабар. Бу воқеага ташкилот президентига нисбатан айбловлар илгари сурилишига сабаб бўлди.
Bild нашридаги маълумотларга қараганда, Инфантино парвозни ФИФАнинг реклама бюджети ҳисобидан амалга оширган. Ушбу воқеадан сўнг ташкилотнинг логистика бўлими раҳбари ишдан ҳайдалган.
Изоҳ (0)