Канадалик фотосуратчи Элизабет Спенс чақалоқ ва ит бир-бирини қучиб ухлаётгани акс этган суратлар сериясини яратди. Аёл ушбу кадрларни жойлайдиган Instagram саҳифасига 40 мингга яқин киши обуна бўлишга улгурди.
Спенс бир ўринда мизғиётган фарзанди ва итини доимий равишда суратга тушириб боради. Нора лақабли ит саккиз ойлик Арчининг кундузги уйқуси чоғида ҳамиша унинг ёнида ётади.
Изоҳ (0)