Истанбулда минглаб намойишчилар Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни қўллаб-қувватлаш учун шаҳарнинг тарихий қисмига йиғилди ва мамлакатда ҳарбий тўнтаришга уриниш иштирокчиларига нисбатан ўлим жасози қўлланишини талаб қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Туркияда ҳарбий тўнтаришга уриниш муваффақиятсиз якунлангач, демократияни қўллаб-қувватлаш мақсадида бутун мамлакат бўйлаб намойишлар бўлиб ўтмоқда.
Аввалроқ Эрдўғон Туркияда ўлим жазоси жорий қилиниши мумкинлигини ҳақида айтиб ўтганди.
Эслатиб ўтамиз, тўнтаришга уриниш оқибатида 208 киши ҳалок бўлди, 1 500 нафари турли тан жароҳатларини олди.
Изоҳ (0)