Япония пойтахти ҳудудида 19 июль, сешанба куни 5,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Япония метеорология агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ер силкиниши эпимаркази Токиога қўшни жойлашган Тиба префектурасининг шимолий қисмида, ўчоғи эса тахминан 30 километр чуқурликда жойлашган.
Цунами хавфи йўқлиги маълум қилинди. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар келиб тушмади.
Изоҳ (0)