«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси хонандалар Ситора Фармонова, Сарвар Азимов ва Комил Фозиловларга (Сарвар ва Комил) берилган лицензияларнинг амал қилиш муддатини тугатди. Бу ҳақда «Ўзбекнаво» матбуот хизмати хабар қилди.
«Лицензиатлар Ситора Фармонова, Сарвар Азимов ва Комил Фозилов (Сарвар ва Комил) томонидан лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартлар мунтазам равишда бузилганлиги сабабли ушбу хонандалар номига берилган лицензияларнинг амал қилиш муддати ‘Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида’ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорига асосан 2016 йил 19 июлдан тугатилганлиги билдирамиз» — дейилади хабарномада.
Тилга олинган хонандалар битимда назарда тутилган қайси талаб ва шартларни бузгани ҳақида маълумот келтирилмади.
Изоҳ (0)