Бутунжаҳон аксилдопинг агентлиги (WADA) расмий сайтида Ричард Макларен бошчилигидаги мустақил комиссиянинг Россияда бўлиб ўтган Сочи Олимпия ўйинларида йўл қўйилган допинг қаллоблиги текширувлари юзасидан хулосалари акс этган ҳисоботи чоп этилди. Бу ҳақда «Спорт Экспресс» хабар бермоқда.
Ҳисоботнинг асосий хулосалари қуйидагилардан иборат:
1. Москва аксилдопинг лабораторияси допинг истеъмол қилган россиялик спортчиларни ҳимоя қилиш мақсадида, давлат томонидан бошқариладиган тизим доирасида ҳаракат қилган.
2. Сочи аксилдопинг лабораторияси намуналарни алмаштириб қўйишнинг ўзига хос услубидан фойдаланган, бу билан допинг қўллаган россиялик спортчилар Олимпия ўйинларида иштирок этишини таъминлаган.
3. Россия спорт вазирлиги бу ишларни назорат қилган ва бевосита бошқарган, уларга махсус хизматлар ҳамда юқорида тилга олинган лабораториялар яқиндан кўмак берган.
Айни пайтда Канаданинг Торонто шаҳрида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда, унда журналистлар ҳисобот билан таништирилмоқда.
Изоҳ (0)