Исроил армиясининг икки нафар ҳарбийси Голан тепаликларида гранатанинг тасодифий портлаши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда AFP агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Хермон тоғи яқинидаги ҳарбий лагерга кириш жойида гранатанинг портлаши оқибатида икки нафар ҳарбий ҳалок бўлди, яна уч нафари яраланди», – дейилади Исроил армиясининг баёнотида.
Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар 20 ва 24 ёшда бўлган. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари бошлаб юборилди.
Изоҳ (0)