«Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеу каталонияликлар дарвозабонлари Клаудио Браво ва Марк-Андре тер Штеген жамоада қолиши ҳамда Лионель Месси ва Хавьер Маскеранонинг шартномалари узайтирилиши ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Sports.ru».
«Барчамиз Мессини яхши биламиз. У доим ғалаба қозонишни истайди. У муваффақиятсизликдан сўнг Аргентина термасидаги фаолиятини тугатишга қарор қилди. Бу жуда шахсий масала. Лионель ‘Барселона’га тегишли. У клубда ўзи истаган вақтгача қолиши мумкин. Албатта, Месси шартномасини узайтиради», – деди Бартомеу.
«Клаудио Браво ва тер Штеген ҳеч қаерга кетмайди. Ҳар иккаласи дарвозада яхши туради. Бу ҳар қандай мураббий учун ёқимли бош оғриғи. Маскерано ҳам қолади», – дея қўшимча қилди «Барселона» раҳбари.
«Чемпионат»нинг хабар қилишича, аргентиналик 29 ёшли футболчининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар мўлжалланган бўлиб, клуб раҳбарияти уни 2022 йилгача узайтирмоқчи.
Изоҳ (0)