Афғонистон пойтахти Кобулда 30 июнь, пайшанба куни худкуш террорчи томонидан аскарликка энди чақирилганларни олиб кетаётган автобусга ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда, TOLOnews телеканали маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Афғонистон расмийлари теракт оқибатида 27 киши ҳалок бўлгани, 40 га яқин киши яраланганини тасдиқлади.
Худкуш террорчи Кобул — Қандаҳор йўлида аскарликка чақирилганларни олиб кетаётган автобус яқинида ўзини портлатиб юборгани айтилмоқда.
Мамлакатдаги ҳеч бир террорчилик гуруҳи ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олмади.
Изоҳ (0)