Туркия бош вазири Бинали Йилдиримнинг маълум қилишича, Туркия ҳукумати Россиянинг уриб туширилган Су-24 самолёти учун фақатгина узр сўрайди, деб хабар бермоқда «РБК».
«Биз бўлиб ўтган воқеа юзасидан Россияга афсусда эканимизни билдирдик», – дея маълум қилди бош вазир Туркия парламентида депутатлар олдида қилган чиқишида.
Парламентдаги чиқиши давомида Йилдирим Москва ва Анқаранинг муносабатлари яхшиланиши ҳақида тўхталиб ўтди.
«Раҳбарлар ўртасидаги билвосита алоқа ниҳоят ўз самарасини берди. Туркия ва Россия ўртасидаги муносабатларнинг тикланиш жараёни бошланганини айтиш мумкин», – деди Туркия бош вазири.
Олдинроқ Туркия бош вазири Бинали Йилдирим Туркия Россияга уриб туширилган Су-24 учун товон пули тўлашга тайёрлигини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россиянинг уриб туширилган Су-24 самолёти учувчисининг ўлими муносабати билан Владимир Путиндан узр сўради.
Изоҳ (0)