Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегара зонасида 26 июнь, якшанба куни юз берган 6,1 магнитудали зилзиладан сўнг тинимсиз афтершоклар кузатилмоқда.
Европа—Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, бевосита Қирғизистон ҳудудида 26 июнь куни зилзила рўй жойда 27 июнь, Тошкент вақти билан 17:00 га қадар магнитудаси 4 дан юқори бўлган 17 та афтершок кузатилган.
Хусусан, «Тошкент» марказий сейсмостанциясидан маълум қилишларича, Қирғизистондаги 26 июнги зилзиладан кейин унинг 150 тагача сезилар-сезилмас афтершоклари қайд этилган. Хусусан, 27 июнь, душанба куни Тошкент ва Наманганда сезилган 2 балли ерости силкинишлари энг сезиларли афтершок бўлди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)