Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити ўтказиладиган пайтда Тошкент шаҳрининг бир неча кўчаларида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
«Автотранспорт ҳаракати чекланишининг санаси ва вақти ҳақидаги ахборот қўшимча тарзда тақдим этилади», — деб таъкидланади баёнотда.
Аввалроқ ИИВ ШҲТ саммити кунлари Тошкент шаҳрига кириш ва шаҳардан чиқиш чекланиши ҳақидаги хабарни рад этганди. Кириш ва чиқиш қоидалари оддий тартибда амал қилиши, фақат текширув тадбирлари кучайтирилилиши маълум қилинган эди.
Илгарироқ «Газета.uz» ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига асосланиб Тошкентнинг саммит кунлари тўлиқ ёпилиши ҳақидаги хабарни рад этганди.
Изоҳ (0)