Буюк Британия қироличаси Елизавета II машҳур хонанда Род Стюартга рицарлик унвонини берди. Бу ҳақда 10 июнь, жума куни тарқатилган ҳукумат хабарномасида айтилди, деб хабар беради «ТАСС».
Узоқ фаолияти давомида 100 миллиондан ортиқ пластинкаси сотилган 71 ёшли хонанда «мусиқа ва хайрия соҳасидаги хизматлари учун» Британия империяси Ордени кавалери бўлди.
Бу орден соҳиблари беш хил мақомга эга бўлиши мумкин: аъзо, зобит, кавалер, рицарлик кавалери ва Катта Хоч рицарлик кавалери.
«Бу юксак мукофот, мен бундан ортиғини орзу ҳам қила олмас эдим», — деб ўз туйғуларини ифодалади сэр Родерик.
Изоҳ (0)