Рамазон ойининг биринчи кунида Kasbino тармоғининг Сирғали филиалида харидорларга барча турдаги нонлар бепул берилди. Бу ҳақда компаниянинг Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилинди.
Акцияга тармоқнинг исми келтирилмаган мижози ҳомийлик қилди.
«Бу хайрли тадбир ҳомийси исмини бизга билдирмаган харидоримиз, фақат ‘ота-онамга савоби борсин, менинг мақсадим шу...’ деган мунис бир аёл», — дейилади хабарномада.
Изоҳ (0)