Португалия пойтахти Лиссабонда истиқомат қилувчи 37 ёшли аёл мияси ўлгани шифокорлар томонидан констатация қилинганидан 4 ой ўтиб соғлом болани дунёга келтирди. 2,35 килограмм вазнли бола ҳомиладорликнинг 32-ҳафтасида кесарча кесиш усулида дунёга келтирилди, деб хабар беради «Вести.ru».
Аёлнинг мияси шу йилнинг февраль ойида ўлган эди. Шунга қарамай, акушерлар унинг қорнидаги бола соғлом, деган фикрга келди. Улар бўлажак онани сунъий ҳаёт таъминоти аппаратидан ўчирмай туришга қарор қилди. Бу ишни марҳуманинг қариндошлари, шунингдек, ахлоқ-одоб бўйича шифохона қўмитаси маъқуллади.
Изоҳ (0)