Футбол бўйича Аргентина терма жамоаси Америка Кубоги–2016 турнири «Д» гуруҳи 1-турида Чили термасига қарши баҳс олиб борди ва 2:1 ҳисобида зафар қучди. Ўйиннинг 50-дақиқасида Чили термаси дарвозасини ишғол қилган Анхель Ди Мария ўз голини мазкур учрашув олдидан вафот этган бувисига бағишлади, деб хабар бермоқда Eurosport.
«Спорт-Экспресс» нашрининг маълум қилишича, 28 ёшли хавбек голни нишонлаётган вақтида «Бувижон, сизни соғиниб қоламан» ёзувли футболкани боши узра кўтариб, марҳумани ёдга олди.
Атгентина — Чили учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Ди Мария ўйин тугагач бувисининг вафот этгани ҳақида беллашувдан аввал ҳеч кимга айтмаганини маълум қилди.
«Бувимнинг ўлими ҳақида ҳеч кимга айтмагандим. Бу нарса диққатимни йўқотишга, хаёлимни бошқа жойда бўлишига сабаб бўларди», – дея кўз ёшини тия олмади ярим ҳимоячи.
Изоҳ (0)