Курдларнинг ҳарбийлашган «пешмерг» отрядлари ўтган икки кун ичида Ироқ шимолида ИШИД террорчилик гуруҳининг камида 140 нафар жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда «пешмерг» қўмондонлиги вакилига таяниб «ТАСС» хабар берди.
Унинг аниқлик киритишича, шу вақт ичида курд отрядлари «аввалроқ ИШИД назорати остида бўлган 130 квадрат км ҳудудни радикаллардан тозалади».
«Пешмерг» қўмондонлиги вакили курдларнинг жанговар операцияси Мосул шаҳридан шимоли-шарқдаги Ал-Ҳазар ҳудудида бўлиб ўтганини айтди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)