Ироқ қўшинлари Анбар вилояти маркази — Рамадидан 70 километр нарида жойлашган Хит шаҳрига уюштирилган ҳужум пайтида ИШИД террорчи гуруҳининг камида 60 жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда, минтақадаги ҳарбий операция қўмондонлиги баёнотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Шу билан бирга, Al Jazeera’нинг маълум қилишича, жангарилар шаҳар четидаги бир қанча маҳаллаларни эгаллаб олишга муваффақ бўлди. Тўқнашувларда хавфсизлик хизматларининг 15 ходими ҳалок бўлди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)