Жанубий Кореянинг энг йирик Korean Air авиакомпаниясига қарашли самолёт Токионинг Ханэда аэропортида ёна бошлади. Бу ҳақда, NHK телеканали маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Маълум қилинишича, самолёт бортидаги 319 киши эвакуация қилинган. Ҳеч ким жабрланмаган.
Самолёт двигателларидан бири ёнганлиги хабар қилинмоқда. Ҳодиса самолёт Сеулнинг Инчхон халқаро аэропортига учишга тайёргарлик кўраётган пайтда юз берган.
Аэропорт маъмурияти юз берган ёнғиндан сўнг аэропортдаги тўртала учиш-қўниш йўлагини беркитиб қўйган. Ҳозирда учиш-қўниш йўлагида турган самолётни 100 нафар полиция ходими қуршаб олган.
Япония ҳукумати юз берган ҳодисада теракт аломатларини аниқламади.
Айни вақтга келиб ёнғин буткул ўчирилди.
Изоҳ (0)