НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянснинг Россия билан навбатдаги совуқ урушга кириш нияти йўқлигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Биз Россия жадал равишда қуролли кучларга сармоя киритаётганини кўпдан буён кузатиб бормоқдамиз», — деди Столтенберг TVN телеканалига берган интервьюсида.
Унинг таъкидлашича, НАТО Россиянинг ҳаракатларига жавобан мудофаани мустаҳкамламоқда, бунда вазият кескинлашишидан қочиб, очиқ мулоқот сақлашга уринмоқда.
«Бу биз совуқ урушдан сўнг яратишга уринган стратегик ҳамкорлик эмас. Шу билан бирга, бу ихтилоф ҳам эмас, бизга янги совуқ уруш керак эмас», — деб таъкидлади НАТО бош котиби.
Изоҳ (0)