Эрон ва Туркманистон илиқ ҳаво оқимининг кириб келиши муносабати билан, дам олиш кунлари Ўзбекистонда об-ҳаво ҳарорати сезиларли кўтарилади. Бу ҳақда, «Ўзгидромет» марказига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
21—22 май кунлари Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан сониясига 7—12 метр тезликда эсади, 22 май куни баъзи жойларда сониясига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +15...+22 даража, кундузи эса +30...+35 даража, жанубий вилоятлар ва чўл ҳудудларида +38 даражагача илиқ бўлади.
Тошкентда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан сониясига 3—8 метр тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси +16...+18 даража, кундузи +30...+32 даража илиқ бўлади.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан сониясига 7—12 метр тезликда эсади, 22 май 15—20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +10...+10 даража, кундузи эса +22...+27 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)